Путин дон бўйича келишувни узайтиришга рози бўлди – Эрдўған
Олам
−
14 Июль 2023
7882Россия Президенти Владимир Путин дон шартномасини узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған баёнот берди.
“Бизнинг Қораденгиз ғалла ташаббуси бўйича ҳам умумий позициямиз бор… Путин мен билан дон шартномасини узайтиришга рози бўлди”, деган Эрдўған.
Унинг эслатишича, ҳозирда Туркия август ойидаги ташриф билан Путинни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Шунингдек, Туркия раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Президентига мактуб йўллаганини қўшимча қилган.
“Умид қиламанки, ушбу мактуб ва Россия билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз дон йўлаги бўйича келишувни узайтирамиз”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Путин дон битими доирасида Россия учун ҳеч нарса қилинмагани, бу бир томонлама ўйин эканини айтганди.