Путин Бош вазир лавозимига номзодини эълон қилди
Олам
−
15 Январь 2020
13708Аввалроқ, Россия Федерациясининг Бош вазир Дмитрий Медведев раҳбарлигидаги Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.
РФ Президенти Владимир Путин мамлакатнинг янги Ҳукумати учун Бош вазир номзодини кўрсатди. Бу Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин.
“Президент Владимир Путин Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди ва унга Ҳукумат раиси лавозимини эгаллашни таклиф қилди. Розилигини олгач, Мишустин номзодини кўриб чиқиш учун давлат Думасига киритди”, дейилади Кремль хабарида.