Путин билан Украина ҳақида гаплашиш имконсиз – Бербок
Олам
−
17 Июль 2023
8099Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок яқин келажакда Россия Президенти Владимир Путин билан Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиш имконияти йўқлигини айтди. Бу ҳақда у “Bild” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
Унинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошланишидан олдин музокаралар орқали можаронинг янада кучайишини олдини олишга ҳаракат қилинган.
"Бунинг жавоби Украинага 100 минг аскар киритилиши бўлди. Мен музокаралар олиб боришимизни истардим. Лекин ҳозир гап сиз истаган нарсада эмас, балки фактлар билан юзма-юз туришда бормоқда", дейди Бербок.
Шунингдек, Германия Ташқи ишлар вазири Россия армияси Украина ҳудудини тарк этса, вазият ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилган
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Анналена Бербок Люксембургда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши олдидан Россия Президенти Владимир Путин ўз давлатини йўқ қилаётгани, рус пропагандасида эса ёриқлар пайдо бўлаётганинини айтганди.
LiveБарчаси