Путин: “Ҳарбий хизматга чақирув ўтмишда қолади”
Олам
−
12 Апрель 2019
8138Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин армия чақирув эрта ё кеч йўқ бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Чақирув секин-секин ўтмишда қолади. Албатта, бунинг учун вақт ва етарлича молиявий маблағ зарур”, деган Путин “Энергомаш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ходимлари билан учрашувда.
Россия раҳбари ҳарбий техника ва аскарлар олдида турган вазифаларнинг мураккаблашаётгани сабабли профессионал армияга эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидлади. Путин баъзи давлатлар аскарларнинг чуқур квалификацияни талаб қилмайдиган вазифалари ҳам бўлгани учун тўлиқ профессионал армияга ўтмаётганига эътибор қаратган.
“Тенденция шундай, биз бундан кейин ҳам шу йўлдан борамиз”, деган Россия раҳбари.
Путин нутқи якунида, Россияда чақирув бўйича ҳарбий хизмат муддати минимал даражада эканини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, Россияда 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркак фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади. Хизмат муддати 12 ой.