Путин ҳам мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда истиқомат қилаётган мусулмон оламини Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этди. Президентнинг табрикномаси Кремль расмий саҳифасида эълон қилинди. 

“Азиз дўстлар! Сизларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Илдизлари асрларга бориб тақаладиган ушбу қадимий байрам диндорларни Исломнинг келиб чиқиши ва қадриятларига жалб қилади, раҳм-шафқат, адолат ва тақводорликка, бошқаларга нисбатан эҳтиёткорлик ва самимий муносабатда бўлишга чақиради. Барча жаҳон динлари негизида жойлашган ушбу юксак гуманистик, ахлоқий идеаллар қудратли бирлаштирувчи куч бўлиб хизмат қилади, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ва маданий хилма-хилликни,  халқимизнинг ўзига хос анъаналарини сақлашга хизмат қилади”, дейилади Президент табригида.

Путин ўз табригида Россия мусулмонларига соғлик, бахт ва эсгуликларни тилашини билдирган. 

Маълумот учун, ислом дини Россия Федерациясида христианликдан кейин иккинчи ўринда туради. Мамлакатдаги мусулмонларнинг аниқ сонига ҳали аниқлик киритилмаган ва ҳамон муҳокамалар давом этиб келади. 2002 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Россиядаги анъанавий мусулмон аҳоли сони тахминан 14,5 миллион киши. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити муносабати билан АҚШ Президенти Жо Байден ва мамлакат биринчи хоними Жилл Байден ҳам бутун дунё мусулмонларини табриклаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг