Жо Байден дунё мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади

Олам

image

Бугун, 20 июль куни Қурбон ҳайити муносабати билан АҚШ Президенти Жо Байден ва мамлакат биринчи хоними Жилл Байден бутун дунё мусулмонларини табриклади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган байрам табригида сўз боради

“Жилл ва мен бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайитини нишонлаётганларга ўзимизнинг энг самимий саломларимизни юборамиз”, дейилади байрам табириги кириш қисмида. 

АҚШ Президенти Ҳаж зиёрати ва Қурбон ҳайити анъаналари, айниқса, бу йил — коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган қийинчиликлар даврида жуда аҳамиятли эканини қайд этган. 

“Америка халқи бутун дунё бўйлаб COVID-19’га қарши курашда ярим миллиарддан ортиқ вакцинани ҳайрия қилиб, етакчилик қилишдан фахрланмоқда. Ҳаётларни сақлаб қолиш ва ҳар қандай жойда пандемияга барҳам бериш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, дейилади хабарда. 

Табрикда Ҳаж зиёрати ҳақида ҳам сўз бориб, у тенглик тимсоли сифатида таърифланган ҳамда Қўшма Штаталарда ҳам ушбу зиёратни амалга оширишни истовчи минлаб америкаликлар борлиги қайд этилган.

“Америка халқи номидан биз барчага хавфсиз ва ажойиб байрамни тилаймиз. Ҳайит Муборак”, дейилади табрик сўнгида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг