Путин Ҳабибга ҳамдардлик билдирди

Спорт

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовга қўнғироқ қилди ва унга отаси Абдулманнап Нурмуҳамедовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, РФ Президенти Абдулманнап Нурмуҳамедов билан шахсан таниш бўлган. Улар Путин Доғистонга амалий ташриф билан борганда аэропортда танишган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 июль куни Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедов вафот этгани маълум бўлди. У 57 ёшда эди.

У жорий йилнинг апрель ойида пневмонияга шубҳа билан шифохонага ётқизилган. Беморнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли уни Доғистондан Москвага ўтказишганди.

Катта Нурмуҳамедов ўғли билан бир қаторда UFC’нинг бир неча ҳозирги спортчилари, хусусан, Ислом Махачев ва Умар Нурмуҳамедовни тарбиялаган.

Абдулманнап Нурмуҳамедов 1962 йил 10 декабрда Доғистон автоном Совет Социалистик Республикасида туғилган. Болалигидан у эркин кураш билан шуғулланган. Эркин курашда спорт устаси бўлган. Армияда у дзюдо ва самбо билан шуғуллана бошлаган.

2019 йилнинг сентябрь ойида Абдулманнап Нурмуҳамедов энг кўп жанговар самбо чемпиони бўлган шахс сифатида Россия Рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ҳабиб Нурмуҳамедов Абдулманнап Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг