Пўлат Бобожонов Хоразмда ИИВнинг 10 ходимини лавозимдан олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда таъкидланишича, 2019 йил якунига кўра Хоразм вилоятида содир этилган жиноятлар сони 2,1 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 0,2 фоизга, шу жумладан қотиллик, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, транспорт воситалари олиб қочиш ва ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари камайган.

Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун вилоят ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Р.Ходжиев, Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи Қ.Ўринов, Хива тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Мадрахимов ва Ҳазорасп тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи А.Юсупов ва яна 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди. Шунингдек, бир қатор ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Учрашув якунида сўз олган вилоят ҳокими Ф.Эрманов йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Пўлат Бобожонов

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг