Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистонда ИИВнинг 8 ходимини ишдан олди

Жамият

image

Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ҳам иштирок этди. 

Йиғилишда асосий эътибор 2019 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қаратилди.

Жумладан, 2019 йил якунига кўра,  Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган жиноятлар сони 4,98 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 18,12 фоизга, шу жумладан қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, ўғирлик, номисга тегиш, автотранспорт қуролларини олиб қочиш жиноятлари камайган. Республиканинг 401 маҳалласидан 161 маҳалласида жиноятлар содир этилмади, вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар олдин судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар камайгани таъкидланди. 

Шунингдек, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов барча туман-шаҳарларда 4 та сектор раҳбарлари иштирокида шахсий таркиб билан суҳбатлар ўтказиб, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли учун хавфсиз шароитларни яратиш борасида топшириқларни берди.

“Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйгани ва хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетов, Пробация бўлими бошлиғи П.Сейтмуратов ва Йўл-патруль хизмати отряди командирининг ўринбосари А.Машариповлар ҳамда Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи М.Хожамуратов, Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мансуров, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Исаков, Нукус шаҳар 4-сон ИИБ бошлиғи М.Утемуратов, Қўнғирот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Р.Каландаровлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Д.Таджимов, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Х.Очилов, Қонликўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Палуанов, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Нураддинов, Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Сариевларнинг ҳар бирига интизомий жазолари қўлланилди.

Учрашув якунида сўз олган, Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар кенгаши раиси йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Пўлат Бобожонов

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг