Пульмонолог олим Абдулла Убайдуллаев оламдан ўтди

Жамият

image

Таниқли пульмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Абдулла Убайдуллаев Муҳаррамович 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Абдулла Муҳаррамович Убайдуллаев 1934 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Физиатрия ва пульмонология илмий текшириш институти директори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) пульмонология ва клиник аллергология кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги бош пульмонологи бўлиб ишлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

Абдулла Убайдуллаев республикада бронх-ўпка касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ирсиятнинг таъсири, даволаш, унинг келиб чиқишида экологик ўзгаришлар таъсирини ўрганган. Бу вақт орасида мамлакатда 6000 дан ортиқ пульмонологлар ва умумий амалиёт шифокорларининг малакасини оширишда фаол қатнашган.

У 25 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 39 нафар фан номзодларини етиштириб, Ўзбекистонда эътиборли пульмонологлар мактабини яратган.

 “Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Абдулла Убайдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.  Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси номидан ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машинасоз олим Азмиддин Садриддинов вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Убайдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг