ПСЖда футболчилардан ташқари уларнинг мухлислари билан ҳам ишлайман – Почеттино

Спорт

image

 ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино юлдуз футболчилар билан ишлашда дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

“ПСЖда дунёнинг энг яхши футболчилари билан, балки уларнинг оилалари, атроф-муҳит ва мухлислари билан ҳам ишлаймиз. Бу осон эмас. Аммо бизнинг мажбуриятларимиз бор. Биз мувозанатни сақлашимиз керак, бу футболчиларга ҳам тегишли. Ҳеч қандай жавобгарлик йўқлигини билган ўйинчи тартибга бўйсунмайдиган бўлиб қолади. Мувозанат бузилганда ҳаммаси издан чиқа бошлайди”, дейди мураббий “L’Equipe” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино жамоанинг тактикаси ҳақида гапириб, Лионель Мессининг ҳаракатларига юқори баҳо берган эди.

Маълумот учун, аргентиналик 49 ёшли мутахассис Париж жамоаси мураббийи сифатида 46 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба ва 9 мағлубият қайд этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Неймар ПСЖ Мбаппе Почеттино

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг