ПСЖ спорт директори ЖЧ-2034 бўйича 200 миллион евролик таклиф олди
Спорт
−
01 Март
1487ПСЖнинг спорт маслаҳатчиси Луиш Кампуш Саудия Арабистони футбол федерациясидан 200 миллион евролик таклиф олди. Бу ҳақда “Le Parisen” хабар берди.
Ўтган ҳафтада Швейцарияда Кампуш ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Функционерга 10 йилга йилига 20 миллион евро таклиф қилинган. У Саудия Арабистони терма жамоасини 2034 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалигача бориши учун тайёргарлик жараёнларига ёрдам бериши керак.
Шартнома, шунингдек, мажбурий натижаларга эга бўлган оралиқ босқичларни ҳам ўз ичига олган.
Португалиялик мутахассис саудияликлар таклифига 2025 йилнинг 31 декабригача жавоб бериши керак. У ҳали ҳужжатни имзолагани йўқ ва ПСЖда қолишни афзал кўрмоқда, аммо Париж клуби билан шартномасини узайтириш бўйича музокаралар молиявий шароит туфайли боши берк кўчага кириб қолган кўринади.
“Арсенал” ва “Челси” ҳам Луишнинг атрофидагилар билан алоқага чиққан, ПСЖ эса “Атлетико Мадрид”нинг собиқ спорт директори Андреа Берта билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятидалиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
LiveБарчаси
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси қайта тайинланди.
15:49
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди.
14:35