ПСЖ Неймарни “Барселона”га таклиф қилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ футбол клуби бразилиялик ҳужумчиси Неймардан воз кечишга тайёр. Парижликлар Неймарни "Барселона"га таклиф қилишга ҳам улгурди, чунки улар 30 ёшли ҳужумчидан имкон қадар тезроқ қутулишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Foot  Меrcato” хабар берди.

ПСЖнинг “Бордо” жамоасига қарши кечган охирги баҳсида мухлислар Неймарга нисбатан ҳақорат ва ҳуштакбозлик қилишди. Чунки ҳужумчи жароҳатидан қутулгач, ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилмаяпти. Бу эса ишқибозларнинг “сабр косасини” тўлдириб бўлди.

Аввалроқ, Қатар амири Неймарнинг “хурмача қилиқлари”дан чарчагани ва у бразилиялик футболчини 100 миллион еврога сотиб юбормоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Неймар ПСЖ сафига 2017 йили Испаниянинг “Барселона” клубидан 222 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Бу трансфер ҳалигача дунё футболидаги энг йирик харид ҳисобланади. Жорий мавсум Неймар ПСЖ таркибида 20 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди. “Transfermarkt” портали 30 ёшли футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг