ПСЖ Месси билан янги шартнома имзоламоқчи

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Лоик Танзи хабар бермоқда. 

Танзининг сўзларига кўра, Париж клубининг қатарлик хўжайинлари аргентиналик футболчига икки йил муддатга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Клуб раҳбарияти ҳужумчининг Париж клубида ўйнаётганидан мамнун. Томонлар ўртасида расмий музокаралар ҳали бўлмаган. Бироқ улар Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин музокараларни бошлаши мумкин.

Маълумот учун, Лионель Месси жорий мавсумда ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Франция чемпионатининг ортда қолган 7 та туридан сўнг 19 очко тўплаган ПСЖ мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Худди шунча очкога эга “Марсель” Париж клубидан тўплар нисбати борасида ортда қолмоқда, холос.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг