ПСЖ Мбаппенинг икки ойлик маошини бермаяпти
Спорт
−
05 Июнь
3892ПСЖ ўзининг собиқ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг май ва апрель ойлари учун маошини ўтказмади, шунингдек, февраль учун бонусни ҳам тўламади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, шу йўл билан француз гранди ҳужумчининг клубдан эркин агент сифатида кетганининг ўрнини тўлдирмоқчи. Билдирилишича, умумий ҳисобда ПСЖ Мбаппега 80 миллион евро тўламаслиги мумкин.
Иккала томоннинг адвокатлари вазиятни ҳал қилиш устида ишламоқда. Агар келишувга эришишнинг иложи бўлмаса, вазиятга Франция Профессионал футбол лигаси юридик хизмати аралашиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, 3 июнь куни Мбаппе расман “Реал Мадрид” футболчисига айланди. Унинг “қироллик клуби”даги йиллик маоши солиқларсиз ҳисоблаганда 15 миллион еврони ташкил этади. Мбаппенинг шартномасида 1 миллиард евро товон пули ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь