ПСЖ Мбаппе тезроқ бир қарорга келишини хоҳламоқда
Спорт
−
18 Январь
2705Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги қарорини иложи борича тезроқ эшитмоқчи. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, Мбаппе ҳали фаолияти борасида якуний қарорга келмаган. ПСЖ франциялик ҳужумчини клуб билан шартномасини узайтиришни истамоқда. Парижликлар футболчига “Реал Мадрид” қараганда анчагина катта маош таклиф қилмоқда.
Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунига етади. Мбаппенинг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун футболчидан ёзма кафолат талаб қилгани хабар қилинганди.
“Қироллик клуби” шу йўл билан 2022 йил воқеаларининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, ўшанда Мбаппе трансфери бўйича фақат оғзаки келишувга эришган, бироқ франциялик футболчи якунда ПСЖ билан шартномасини узайтирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь