ПСЖ Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди

Спорт

−

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси UEFA Чемпионлар лигаси тарихида тўртта голни энг қисқа вақт ичида урган жамоага айланди. Парижликлар бу натижага 16 дақиқа ва 2 сонияда эришди. Бу ҳақда “beIN SPORTS” портали хабар берди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида ПСЖ “Вильярреал”га қарши учрашувда тезкор голлар сериясини қайд этди.

Жоау Невеш 9-дақиқада ҳисобни очди. 12-дақиқада Дезире Дуэ парижликларнинг устунлигини оширди. 13-дақиқада Сенни Маюлу учинчи голни урди, 17-дақиқада эса Фабиан Руис рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашув якунига қадар Луис Энрике шогирдлари яна 2 та гол киритган ҳолда 6:0 ҳисобида “Вильярреал” мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, ПСЖ жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг умумий босқичида ўтказган тўртта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Парижликлар “Слован”ни 6:1, “Манчестер Сити”ни 4:2, “Барселона”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Кейинги ғалаба эса “Вильярреал” устидан қайд этилди. Натижада парижликлар 36 жамоа иштирок этаётган умумий жадвалда 100 фоизлик натижа билан биринчи ўринда бормоқда. “Вильярреал” эса учта ўйинда бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этиб, 19-поғонадан жой олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг