ПСЖ “Челси” юлдузини трансфер қилишга тайёрланмоқда 

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.  

Манбага кўра, Париж клуби яқин вақт ичида 25 ёшли футболчининг трансферини амалга оширишга умид қилмоқда. Хабарда айтилишича, бу масалада Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида ПСЖ ва “Челси” ўртасида бўлиб ўтадиган қарама-қаршилик муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Парижликлар Лондон клубини мусобақадан чиқариб юбориш Фернандес билан шартнома имзолаш имкониятларини оширади, деб ҳисобламоқда. Агар “Челси” турнирни эрта тарк этса, аргентиналик футболчини ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга кўндириш ва музокараларни осонлаштириш мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирда Энцо Фернандес “Челси”да йилига тахминан 10 миллион евро маош олади. Агар Лондон клуби билан келишувга эришилса, ПСЖ футболчининг молиявий талабларини қондиришга тайёр.

Маълумот учун, жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Челси” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йилгача амал қилади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Энцонинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва “Челси” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашуви 5:2 ҳисобида парижликлар фойдасига ҳал бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Челси” Энцо Фернандес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг