ПСЖ “Барселона”нинг яна бир юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин
Спорт
−
19:51 628 1 дақиқа
“Барселона”нинг марказий ярим ҳимоячиси Гави фаолиятини “Пари Сен-Жермен” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конурнинг маълум қилди.
Манбага кўра, ПСЖ ҳамда Англия Премьер-лигасининг бир нечта топ-клублари футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда. Бунга Гавининг “Барселона”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб бўлмоқда.
Шунга қарамай, Гави “Барселона” лойиҳасининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда ва клуб уни сотишни режалаштирмаяпти. Бироқ футболчининг ўзи жамоани тарк этиш истагини билдирса, каталонияликлар уни қўйиб юбориши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Маълумот учун, 22 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушди ва ҳали гол ура олмади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, испаниялик футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда “ПСЖ” “Барселона”дан бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Улар қаторида Усман Дембеле, Дро Фернандес ва Ферран Торресни мисол келтириш мумкин.
Live
Барчаси