ПСЖ Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
26 Ноябрь
7772Франциянинг ПСЖ клуби “Ланс”да тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш музокара ўтказмоқда. Шахсан Кампушнинг ўзи ўзбекистонлик тўп устасини Париж клуби сафида кўрмоқчи.
Бунгача Ҳусановга Англиянинг бир қатор клублари, жумладан “Челси”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” каби жамоалардан қизиқиш бўлганди. ПСЖ эса Ҳусанов трансфери бўйича жиддий ишга киришганга ўхшайди.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум клуб сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Франция чемпионати расмий саҳифасида “Шарқ йиртқичи” деб эътироф этилганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь