Франция чемпионати Ҳусановни “Шарқ йиртқичи” деб эътироф этди (видео)
Спорт
−
16:39
4099Футбол бўйича Франция чемпионати расмий саҳифаси бугун, 19 ноябрь куни бўладиган Шимолий Корея-Ўзбекистон ўйини олдидан Абдуқодир Ҳусановнинг Лига 1 даги ёрқин ҳаракатларини эслаб ўтди.
Чемпионат саҳифасида эълон қилинган видео остига “Шарқнинг йиртқичи” дея изоҳ қолдирилди.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов Шимолий Кореяга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди.
Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум клуб сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида 20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилганди.
LiveБарчаси