Прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартибида ўзгариш бўлади
Жамият
−
25 Июль 2020
7179Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартиби илғор халқаро стандартлар асосида ўзгартириш киритиляпти.
Жумладан:
• прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
• прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;
• прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилмоқда.