Прокурор Трампнинг Twitter'ини текширмоқда
Олам
−
10 Август 2023
3011Дональд Трамп устидан тергов олиб бораётган АҚШ махсус прокурори январь ойида собиқ президентнинг Twitter маълумотларини махфий қидирувга берди, бу ҳақда BBC хабар берди.
Келтирилишича, прокурор Жек Смит Трампнинг аккаунтига тегишли маълумотлар ва ёзувларни сўраган, улар орасида нашр этилмаган постлар ҳам бўлиши мумкин.
Twitter дастлаб ордерга қаршилик кўрсатди, аммо охир-оқибат маълумотларни беришга мажбур бўлди. Бунинг натижасида платформа суд томонидан белгиланган муддатнинг уч кунини ўтказиб юборди ва шу сабабли компания судга ҳурматсизлик қилган деб топилиб, 350 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Қидирув буйруғининг мавжудлиги ва унга нисбатан ҳуқуқий кураш кеча 9 август куни муҳрланмаган суд ҳужжатларида маълум бўлди. Уларда Смит айнан нимани қидираётгани ҳақида маълумот йўқ. Суд аризасига кўра, ордер компанияга фақат Трампнинг аккаунти билан боғлиқ “маълумотлар ва ёзувларни кўриб чиқишни” буюрган.
Трамп қидирув эълон қилингани ҳақидаги хабарга жавобан “Бу менинг фуқаролик ҳуқуқларимга катта зарба бўлди. Бу Америкадаги қора кунлар!” деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтондаги Колумбия округи федерал суди йиғилишига келди.
LiveБарчаси