Прокуратурани ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи оқловчи орган, деб бўлмайди – Кушербоев
Жамият
−
13 Июль 2022
7999Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “тирик” депутати Расул Кушербоев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда тергов органини алоҳидалаш ва мустақил қилиш бўйича кўп йиллардан бери таклифлар билдирилади, бироқ шу кунга қадар уни амалга оширишнинг фундаментал асоси яратилмаган. Қолаверса, идоравий манфаат юзасидан бунга қаршилар ҳам кўп.
Кушербоевга кўра, Ўзбекистонда прокуратурани ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи оқловчи орган, деб бўлмайди.
“Афсуски, прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси ҳам мавжудлиги сабабли прокуратура ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи оқловчи орган, деб бўлмайди. Идора нуфузи ва манфаати, “погон ҳурмати” каби инсон омили билан боғлиқ “қаричлар” унинг оқловчи сифатида одил судловни амалга оширишига ҳалақит беради”, дейди Кушербоев.
Депутат ушбу йўналишдаги муаммоларни келтириб чиқараётган асосларни санаркан, Ички ишлар органларидаги мантиқсизликларга ҳам эътибор қаратган.
“Жойларда одил судловни амалга оширишда муҳим бўғин – ички ишлар терговчиларининг бир вақтнинг ўзида худудий ИИБ бошлиғига бўйсуниши ҳам мантиқсизлик. Чунки ҳар доим ҳам ИИБ бошлиғи терговдан чиққан, тергов сир синоатларидан хабардор шахс бўлмаслиги мумкин.
Умуман айтганда одил судловни амалга оширишда терговнинг ҳар қандай таъсирлардан ҳоли, холис орган бўлиши учун барча давлат органлари, шу жумладан, Ички ишлар, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизматининг тергов функцияларини ўзида жамлаган алоҳида тергов органини ташкил этиш зарур”, дейди депутат.
Кушуребоев ушбу масала Конституцияда алоҳида акс эттирилиши керак, деб ҳисобламоқда.
“Бу демократик принципларга мос, инсон ҳуқуқлари юксак даражадаги одил судловни амалга оширишга кўмак берган бўларди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 16 июль куни “Адолат” социал-демократик партиясининг дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида партия мамлакатда Тергов қўмитасини ташкил этишни таклиф қилиб чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь