Прокуратура тизимида ими-жимида тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

2020 йилнинг ноябрь ойидан буён Бахтиёр Басимович Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Бироқ бугун, 6 ноябрь куни йўқ жойдан вилоят прокуратурасининг ҳамда Бош прокуратуранинг Тelegram'даги расмий каналида “Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Д.Раҳматуллаев томонидан сайёр қабул ташкил қилинди” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинди.

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилган. 

“Аҳмедов хозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов. 

Шунингдек, ушбу тайинловга қадар вилоят прокурори Баҳодир Аҳмедовнинг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Дониёр Раҳматуллаев Навоий вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 

Айтиш жоиз, Дониёр Раҳматуллаев бугун, 6 ноябрь куни Навбаҳор туманидаги “Совунгар” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ташкил қилган. Қабулда 12 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар тушган. Мурожаатлар асосан электр таъминоти, йўлларни таъмирилаш, моддий ёрдам ажратиш, иш ҳақи ундириш ва бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг ижроси назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганди. Унга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий тайинлов Прокуратура Бахтиёр Аҳмедов Дониёр Раҳматуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг