“Балиқ бошидан...” Прокуратуранинг иккита амалдори пора билан ушланди
Жамият
−
08 май 2023 28868 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 6 май куни Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида процессуал тартибда ушланди.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28-, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр