Прокуратура боғчада болани урган тарбиячи иши бўйича текширув бошлади
Жамият
−
18 Январь 2021
10096Кеча, 17 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасасида тарбиячи қаровидаги болага танбеҳ бериш асносида уни ургани акс этгани видео тарқалди.
Самарқанд вилояти прокуратураси мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси