Прокуратура 4 яшар бола боғчада вафот этгани бўйича маълумот берди
Жамият
−
23 Апрель 2022
41347Аввалроқ, Андижонда мактабгача таълим муассасасида 4 ёшли бола ухлаётган вақтида вафот этгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Унга кўра, Олтинкўл туман прокуратураси томонидан 2017 йилнинг 30 август санасида туғилган, вояга етмаган тарбияланувчи Л.Х. мактабгача таълим ташкилотида кундузги уйқу вақтида вафот этгани сабабларини аниқлаш мақсадида унга нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижалари ҳақида маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 гача бўлган оралиқдаги вақтда Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтганди.
Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотишганда бола ўрнидан турмаган. Шундан сўнг, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган ва боланинг вафот этгани маълум бўлган.
Ташкилот ҳамшираси эса эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Л.Х.да ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаганини айтган.
LiveБарчаси