Пригожинни ўлдирмасликка Путинни мен кўндирдим – Лукашенко
Олам
−
28 Июнь 2023
15113Россия Президенти Владимир Путин “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожинни ўлдириб юборишга қарор қилганда уни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко тўхтатиб қолгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Айтилишича, 24 июнь куни “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳарбий куч ишлатиш орқали Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини назорат остига олиб, мамлакатда кескинлик юзага келтирган вақтда Путин уни ўлдириб юборишни буюрган.
Бироқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенко вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш, “Вагнер” раҳбари ўлдирилган тақдирда вазият издан чиқиб кетиши, жангчилар бетартиб равишда ҳужум бошлаши мумкинлигини айтиб, Пригожиннинг ҳаётини сақлаб қолган.
“Мен Путинга шошилмасликни таклиф қилдим. “Вагнер” раҳбари ва унинг командирлари билан гаплашишим, Пригожиннинг йўқ қилиниши жангчиларининг кенг кўламли қўзғолонига сабаб бўлиши мумкинлигини айтдим”, дейди Лукашенко.
Шунингдек, Лукашенко Беларусь армияси эндиликда “Вагнер” қўшинлари тажрибасидан фойдаланиши мумкинлигини айтган. Улар Кремль билан тузилган келишувга кўра, энди Беларусда эркин ҳаракатлана олади.
LiveБарчаси