Пригожин ўтирган самолёт ҳалокати бўйича текширув бошланди
Олам
−
23 Август 2023
13215Аввалроқ, Россиянинг Тверь вилоятида Embraer бизнес жети бугун, 23 август куни ҳалокатга учрагани ва бортдаги барча — уч нафар экипаж ва етти нафар йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Россия оммавий ахборот воситаларининг жар солишича, рўйхатда “Вагнер” хусусий ҳарбий гуруҳи раҳбари Евгений Пригожиннинг номи ҳам бор.
Нима бўлди?
Embraer самолёти Тверь вилоятида Куженкино қишлоғи яқинида қулаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бортда уч учувчи ва етти нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Самолёт қаерга кетаётганди?
Самолёт Шереметьево аэропортидан Санкт-Петербургга учаётган эди. Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълумотларига кўра, йўловчилар рўйхатига кўра, улар орасида Евгений Пригожин ҳам бор.
Расмийларнинг муносабати
Росавиация авиаҳалокат юзасидан текширув бошлади. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иш олиб бормоқда. Тергов Тверь вилояти губернатори Игорь Руденя томонидан шахсий назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь