Пригожин Россия президенти бўлиши мумкин – собиқ КГБ ходими

Олам

image

20 йиллар олдин Франциядан сиёсий бошпана олган СССР Давлат хавфсизлик қўмитасининг (КГБ) собиқ майори Сергей Жирнов “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг тақдирини башорат қилди. Бу ҳақда у “24-канал” эфирида гапирди.

Собиқ разведкачининг сўзларига кўра, Пригожинда кенг танлов имкони йўқ. У ё Россиядаги биринчи одамга айланади ёки ўлдирилади. Жирновнинг фикрича, диктатура ҳар доим давлат тўнтариши билан тугайди ва бу Путин билан содир бўлиши керак.

"Ҳар қандай диктатурада кўпинча давлат тўнтариши амалга оширилади. Бундай вазиятда катта эҳтимол билан диктаторни ўлдириши мумкин бўлган кимса унинг соқчилари бўлади. Буни Федерал хавфсизлик хизмати директори Дмитрий Кочнев амалга ошириши мумкин. Ёки Президент қўриқчиси Алексей Бережнов буйруғи билан унинг учун яна кимдир ҳам шундай қилиши мумкин. Бу икки киши доимий равишда Президент билан алоқада бўлиб, унинг хавфсизлигини таъминлаб туради”, дейди Жирнов.

Албатта, ҳозирча Путинни йўқ қилиш учун аниқ сигналлар йўқ. Бошқа томондан, агар улар бўлганида, Путин зудлик билан унинг ҳаётига таҳдид соладиган хавфдан қутулишга ҳаракат қилади.

Собиқ разведкачининг сўзларига кўра, кейинги президент Евгений Пригожин бўлиши мумкин. Чунки унинг “адолат марши” пайтида бирорта ҳам “Путинни ҳимоя қилинг” деган плакат кўтарилмаган.

"Пригожин жазоландими? Йўқ. Путин ваъда қилганидек ўлдирилдими? Йўқ. Улар ҳатто қамалмади ҳам. Бу қизиқ ҳолат. Пригожинни қўллаб-қувватлашади. Ва унинг безорилар армияси ва пуллари бор. У ҳеч кимдан қўрқмайди. Шунинг учун унинг давлат раҳбари бўлиш имконияти жуда юқори, ёки уни ўлдиришади", деб тушунтирди Сергей Жирнов.

Шунингдек, собиқ разведкачи Пригожин яна олти ойдан кейин Москвага бориши мумкинлигини айтган. Ва бу бутунлай бошқача саёҳат бўлади. Сергей Жирнов бошқача версияни – Евгений Пригожин аллақачон ўлгани ҳамда унинг сохта видео ва фотосуратлари кўрсатилганини ҳам истисно қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг