Пригожин Беларусда компания очди
Олам
−
23 Июль 2023
15349“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Беларусда “Конкорд Менеджмент и Консалтинг” компаниясини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақдаги маълумот Республика Адлия вазирлигининг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ягона давлат реестрида мавжуд.
Қайд этилишича, ушбу компаниянинг фаолият йўналиши кўчмас мулкни бошқариш. Компания Могилев вилоятидаги Цель қишлоғида рўйхатга олинган.
“Ушбу қишлоқда республикага кўчиб келган “Вагнер” жангчилари учун дала лагери жойлашган”, дейилади хабарда.
Реестрдаги ёзувга эътибор қаратган “Reform.by” маълумотларига кўра, компаниянинг устав капитали 200 Беларусь рублини (тахминан 80 доллар) ташкил этади. Компания 19 июлда рўйхатга олинган.
Пригожиннинг бир кунлик исёни
Жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини талаб қилиб, Москвага боришини эълон қилди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди.
Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.
Шунингдек, Пригожин ўзи кимлиги, унинг ҳаёт йўли ҳақида қуйидаги мақолада танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси