Президент Экоқўмита раисини ишдан олди
Жамият
−
24 Август 2021
9596Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Мақсудов 2020 йил ноябрь ойида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси