Президент Экоқўмита раисини ишдан олди
Local
−
24 August 2021 10448 1 minute
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Мақсудов 2020 йил ноябрь ойида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September