Президентнинг янги самолёти суратлари пайдо бўлди
Жамият
−
19 Август 2019
14780Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги самолётининг суратлари ва баъзи маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда “Буюк келажак” эксперти Раҳмат Собиров маълум қилди.
Boeing 787-800 Dreamliner VIP самолёти UK001 рақами билан рўйхатга олинган. Самолётнинг тартиб рақами 64435.
Президент янги самолётда узоқ масофаларга, масалан, океан ортига оралиқ тўхташларсиз учиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон президенти хорижий сафарларида Boeing 767-300 самолётидан фойдаланар эди. Ушбу самолётнинг парвоз узоқлиги 6 000 - 9000 километргача. Boeing 787-800 – эса 14 000 кмгача тўхтовсиз уча олади.
LiveБарчаси