Япония ҳарбий сунъий йўлдошларини орбитага чиқармоқчи
Олам
−
19 Август 2019
3482Ҳозирда Япония ҳукумати бошқа давлатларнинг ҳарбий сунъий йўлдошларини йўқ қилишга қодир сунъий йўлдошларни учиришни кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда МК.
Ҳукумат манбаларига кўра, Япония бундай сунъий йўлдошларни 2020 йилнинг иккинчи ярмида учиришни бошлаши мумкин. Ушбу қарор космосдаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг тез ўсиб бораётган хавфи, шунингдек, Россия ва Хитойнинг аллақачон ҳарбий сунъий йўлдошларини ишлаб чиқаётгани билан боғлиқ деб таъкидланмоқда.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, Япония сунъий йўлдошлари мудофаа қобилиятига эга эмас. Энди геостационар орбитада мамлакатнинг мудофаа кучлари ўз маълумотларини тўплайдиган ва маълумотларни узатадиган сунъий йўлдошларига эга бўлади.