Президентни ҳақорат қилган шахс 2,5 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳақорат қилган ўсмир 2,5 йилга қамалди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Каттақўрғон тумани “Шурак” МФЙда яшовчи И. Д. исмли 19 ёшли фуқаро Instagram'да Президент шахсини ўта қўпол сўзлар билан обрўсизлантиргани учун шу йилнинг 30 августида эҳтиёт чораси сифатида тергов органи томонидан қамоққа олинган. 

Шунингдек, суд унинг ижтимоий тармоқдаги профилларини блоклаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги зиммасига мажбурият юклаган. 

И. Д. жорий йилнинг 26 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақорат қилиш ёки унга туҳмат қилиш, матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан айбланиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

“Навоий ҳазратлари айтганидек, “ҳар не келса,тилингдан!”. Тилингизга эҳтиёт бўлинг”, дейди Абдураҳмон Ташанов.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Самарқанд Каттақўрғон ҳақорат ҳақорат қилиш обрўсизлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг