Президентлар иштирокида “Келажак мероси” совриндорлари тақдирланди
Жамият
−
15 Ноябрь 2025 3248 2 дақиқа
Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари Президентлари ва Озарбайжон етакчиси “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таъсис этилган халқаро мукофот адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида катта ютуқларга эришган миллий ва хорижий ижодкорларни рағбатлантиришга қаратилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон вакиллари: Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев “Адабиёт” номинациясида, Тожикистон халқ шоири Давлат Сафарзода “Маданият” номинациясида, М.Авезов номидаги Қозоғистон Миллий драма театри актёри Еркебулан Дайиров “Театр ва кино” йўналишида, Озарбайжон халқ артисти Алим Гасимов “Мусиқа ва рақс” номинациясида, Туркманистон халқ артисти Бабасари Аннамирадов “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги халқаро марказ директори ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Дилфуза Эгамбердиева “Фан, таълим ва рақамли технологиялар” номинациясида танловнинг илк ғолиблари бўлган.


Етакчилар ҳузурида лауреатларга мукофот статуэткаси, диплом ҳамда 10 минг долларлик пул мукофоти топширилган. Давлат раҳбарлари совриндорлар билан суратга тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган минтақа мамлакатлари Президентлари ва Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президенти билан биргаликда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025