Президентга мунтазам ҳисобот берувчи янги инспекция иш бошлади

Жамият

image

Ҳукумат қарори билан “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, Инспекция давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш вазифасини амалга оширади.

Инспекция қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилади.

Шунингдек, низом билан Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, функциялари белгилаб берилди.

Инспекция бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.

Инспекция бошлиғи ўз фаолияти тўғрисида Ҳукумат ва Президентга мунтазам ҳисобот беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг