Президент ернинг бошланғич нархини чегирма билан сотиш бўйича таклиф берди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълум қилинишича, мутасадди ташкилотларга енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш таклифи билдирилган. Бундан ташқари, унумдорлиги паст бўлган ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида ҳам кичик саноат зоналари ташкил этиш мумкинлиги айтилган.

Қайд этилишича, бизнес барқарорлиги учун инфратузилма сув ва ҳаводек зарур. Лекин жойларда бу борада камчиликлар борлиги тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг