Президент уй қуриш муддати ва таннархини камайтириш йўлини айтди

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Видеоселектор йиғилишида замонавий материалларни ишлатиш ҳисобига қурилиш муддатини 30 фоизга, таннархни эса 20 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

“Лекин, мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмайди”, дейди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга қурилиш харажатларини камайтирадиган ва энергия тежамкор янги материалларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритишга топшириқ берилди.

Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларини трансформация қилиш бўйича қарорлар лойиҳасини киритиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг