Президент Тўқаевни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади
Жамият
−
06 Июнь 2022
3210Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, Президент Мирзиёев Тўқаевни муҳим сиёсий тадбир – мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Олий даражада эришилган, энг аввало, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь