Президент тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қарорни имзолади
Жамият
−
30 Май 2019 4040 1 дақиқа
Жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади.
Мазкур мажмуалар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарга ёки тикув-трикотажга ихтисослашган тадбиркорларга 5 йилга, 10 фоиздан ошмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага берилади.
Тижорат банклари мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитлар ажратади.
Шунингдек, мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод этилди:
• тайёр тикув-трикотаж мажмуалари ижарага берилган кунгача фойда ва мол-мулк солиғидан;
• республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.
“Ўзпахтасаноат” АЖга таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига биржа орқали пахтани сотиб олиш ҳуқуқи берилди.
Мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобидан жами 80 минг 880 та янги иш ўрни яратилади.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль