Президент танқиди ортидан прокуратурадаги фахрийлар нафақага кузатилди
Жамият
−
07 Февраль 13426 1 дақиқа
Бугун, 7 февраль куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органларида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилган ходимларни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Бош прокурор сўзга чиқиб, фахрий ходимларнинг қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги хизмат фаолиятини эътироф этди ҳамда уларнинг касбий маҳорати ва бой ҳаётий тажрибаси ёш ходимлар учун ибрат эканини таъкидлаган.
Маросим давомида фахрийларга миннатдорлик сўзлари билдирилиб, уларга соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаклари изҳор этилган.
“Бундай тадбирлар прокуратура органларида хизмат қилган ходимларни эъзозлаш, касб нуфузини ошириш ҳамда авлодлар ворисийлигини таъминлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кучишлатар тизимларда 300 дан ортиқ нафақа ёшидагилар раҳбар лавозимида фаолият олиб бораётгани, бундан 135 нафари прокуратура органларига тўғри келиши айтилган эди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль