Тelegram'дан сўнг носозликлар навбати Instagram' га келди
Технология
−
22 Ноябрь 2019
4720Аввалроқ, Тошкент МДҲ мамлакатлари пойтахтларида Тelegram мессенжери ишламай қолгани ҳақида хабар берган эдик. Москвадан Тelegram ортидан Instagram’да ҳам узилишлар кузатилди. Бу ҳақда Dоwndеtеcтор портали хабар бермоқда.
Москва вақти билан соат 17:30да берилган маълумотларга кўра, фойдаланувчиларнинг 55 фоизи мобил дастурга кира олмаганлар. Шунингдек, яна 38 фоиз одамлар саҳифаларни юклай олмадилар ва 6 фоизи ижтимоий тармоқнинг веб-талқинидан фойдалана олмаганлар.
Шуни таъкидлаш керакки, носозликлар бўйича шикоятлар соат 14:00 (Москва вақти)да келишни бошлаган.
Шунингдек, Дания, Германия, Украина, Франция, Польша, Италия ва Швецияда ҳам муаммолар кузатилмоқда.
Шаҳноза Тўрамуротова