Президент тадбиркорлар учун хушхабар айтди

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни фақат суд бекор қилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида айтиб ўтди.

Презиеднт тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласига тўхталиб, бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилишини қайд этди.

“Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Яъни, ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади. 

Шунингдек, Президент тадбиркорларни қийнаётган яна бир амалиёт – тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйишга ҳам тўхталиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ўтган 3 йилда терговчилар томонидан аниқланган зарардан икки баробар кўп мол-мулк хатланган (1,5 триллион сўм).

Энди, ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади. 

“Ўйлайманки, шундагина адолат бўлади”, деган давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг