Президент шифокорларни уриб, сўкиб, ҳақоратлаётганларни инсофга чақирди
Жамият
−
18 Март 2022
6544Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотда ушбу саволни кун тартибига қўйиб, тиббиёт ходимларига нисбатан қўпол муносабатларни қоралади.
“Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш (тажовуз) ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг алоҳида урғулашича, энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
“Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жазо – муқаррар” эканини, ҳеч ким эсидан чиқармаслиги керак! Бугунги анжуманда яна битта муҳим масалани алоҳида айтмоқчиман. Таниқли олимлар ва халқаро экспертларни жалб қилиб, Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишнинг вақт-соати келди”, дейди Президент.
Таъкидланишича, у муҳим ҳужжатда:
• тиббиёт ходимлари ҳамда беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари илғор хорижий тажриба асосида, қайта кўриб чиқилади;
• тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади;
• фуқароларнинг ўз соғлиғига эътибори ва масъулиятини ошириш механизмлари жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь