5 минг дона Трамадолни Ўзбекистонга олиб кираётганлар қўлга тушди
Жамият
−
05 Ноябрь 2019 5969 1 дақиқа
Ўзбекистонга ноқонуний равишда муомаласи чекланган дори воситаларини олиб кириш билан ҳолатлар давом этмоқда. Давлат божхона қўмитаси ходимлари 5000 дона Трамадол дори воситасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кираётган шахсни қўлга олди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.С. бошқарувидаги “VOLVO FH 42” автотранспорти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Текширув натижасида, автомашинада юкланган дори воситаларидан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилмаган 5000 дона Трамадол дори воситалари яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль