Президент Мирзиёев OKMKда қанча олтин қазиб олинганини айтди
Жамият
−
29 Июль 2021
6896Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўргани ҳақида хабар бергандик.
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзлади.
“Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида эзгу ниятлар билан мана шундай улкан лойиҳани амалга оширишга киришмоқдамиз. Бу муҳим воқеа нафақат ушбу комбинат ҳаётида, балки мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланаётганидан яққол далолат беради”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, комбинат ташкил этилганидан буён ўтган 70 йиллик давр мобайнида бу ерда 1,5 миллиард тонна руда қазиб олиниб, 6 миллион тоннадан ортиқ мис, 3,5 минг тонна кумуш ва 850 тонна олтин ишлаб чиқарилган.
“Бугунги кунда қарийб 40 минг нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Олмалиқ комбинати мамлакатимиз саноатининг чинакам локомотивларидан бирига айланган. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи комбинат ҳиссасига тўғри келиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди.
Шу борада яна бир муҳим рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман: давлатимиз бюджетига тушадиган жами даромадларнинг 8 фоизини айнан ушбу корхона таъминлайди. Айниқса, кейинги йилларда комбинат фаолияти юксак даражага кўтарилиб, мис ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга кўпайгани ва 150 минг тоннага етказилгани алоҳида таҳсинга сазовордир”, дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь