Президент машинасозлик саноати бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда автомобиль экспорти 1,8 баробарга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда сўнгги тўрт йилда тармоқни трансформация қилиш бошланиб, “Ўзавтосаноат”га хорижий мутахассислар олиб келингани таъкидланди.

Қайд этилишича, хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этиш ва акциз солиғини бекор қилиш орқали соҳада рақобат муҳити яратилган.

Натижада ўтган тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошган. Шунингдек, 2,6 минг турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Шунингдек, “UzAuto Motors” “Fitch Ratings” ва “Standart and Poor’s” халқаро агентликларидан  “барқарор” кредит рейтингларини олиб, халқаро молия бозорида 300 миллион долларлик евробонд жойлаштирган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев йўлларда хавфсизликни таъминлашга бағишланган йиғилишда одамлар пулини тўлаб қўйиб машинасини ололмайётганини танқид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг